Рамзан Қодиров мактаб биносида битирув кечалари ўтказилишига қарши чиқди

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров.

Чеченистон мактабларида битирув кечалари ўтказилмаслиги керак. Чеченистон президенти Рамзан Қодиров таълим ва фан вазири Исмоил Байханов билан учрашув чоғида ана шундай фикр билдирди.

“Ўтган йиллари менга ота-оналар битирув кечалари учун пуллар йиғилаётгани ҳақида шикоятлар билан тез-тез мурожаат қилиб туришган. Битирув кечалари доим бўлган ва бўлиб қолади. Фақат битта тузатиш киритилади – улар мактаб биносининг ташқарисида ўтказилади”, деган Р.Қодиров Чеченистон таълим вазири билан учрашув чоғида.