Тожикистонлик қочқинни Страсбург суди қарорига зид равишда Россиядан экстрадиция қилишмоқда

Тожикистонлик қочқин Саидмаруф Саидов Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарори борлигига қарамасдан Россиядан депортация қилинмоқда. Бу ҳақда Москвадаги "Гражданское содействие" ташкилоти раиси Светлана Ганнушкина хабар қилди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, Саидов Тожикистон маъмурлари таъқибидан қочиб, Россияда яшириниб юрган.Душанбенинг Саидовни экстрадиция қилиш тўғрисидагисўрови муносабати билан у чет эл фуқароларини сақлаш марказида ушлаб турилган.

Икки кун олдин Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Саидовни Тожикистонга топширишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия Адлия вазирлиги Страсбург суди қарорини прокуратурага жўнатган, лекин шунга қарамай, Саидов прокуратура ходимлари томонидан номаълум томонга олиб кетилган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фикрича, Саидовни Тожикистонга экстрадиция қилиш учун шу мамлакат элчихонасига олиб борган бўлишлари мумкин.