Путин: Россия оёққа тура бошлагандан буён санкциялар остида

Россия оёққа тура бошлаганидан буён турли санциялар остида яшамоқда, деди президент Путин пайшанба куни телевидение орқали ўтказилган жонли мулоқот давомида. Россия раҳбарининг фикрича, мамлакатга босим инқилобгача бўлган даврдан буён давом этмоқда.

Путинга кўра, Ғарб мамлакатлари томонидан жорий этилган санкциялар Россиянинг фойдасига бўлди.

- Нефтдан тушган долларлардангина фойдаланиш ўрнига миямизни, қобилиятларимизни бир неча йўналишда ишга солишга мажбур бўлдик,- деди Путин.

Ғарб мамлакатлари Россия Украинага қарашли Қрим ярим оролини аннексия қилганидан сўнг жорий қилган эди.

Таҳлилчилар ҳисоб-китобича, санкциялардан ҳамда нефть нархи тушиб кетишидан Россия сўнгги 3 йилда тақрибан 600 миллиард доллар зарар кўрган. Бу Россия бюджетидан 3 баробар катта кўрсаткичдир.

Айни пайтда АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан Москванинг АҚШдаги 2016 йилдаги президентлик сайловига аралашганига ва Украинадаги сиёсатига жавобан Россияга нисбатан санкциялар кўламини кенгайтирди.

Мазкур ҳужжат Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун билан биргаликда Конгресснинг вакиллар палатасига юборилади.