Россия Қирғизистоннинг 240 миллион доллар қарзидан воз кечди

Валдимир Путин ва Алмазбек Атамбаев.

Россия Қирғизистоннинг 240 миллион доллар қарзидан воз кечди. Бу борадаги ҳужжат президент Атамбаевнинг Москвага қилган сафари доирасида 20 июнь куни имзоланди.

Учрашувдан сўнг президент Владимир Путин Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаси масаласи ҳам муҳокама қилинганини билдирди.

-Бугун биз Қирғизистонда Россия ҳарбий базасининг мавжудлиги Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминловчи муҳим омил эканини ўзаро тушунишимизни ҳам тасдиқладик, -деди Путин.

Қирғизистон президентининг 19 июнь куни бошланган Россияга расмий сафари 24 июнда якунланади.