БМТ ҳисобича¸ 2050 йилга бориб ер юзи аҳолиси қарийб 10 миллиардга етади

БМТ эълон қилган янги ҳисоб-китобга кўра¸ ҳозирда ер куррасида 7¸6 миллиард одам яшаëтган бўлса¸ бу рақам 2030 йилга бориб¸ 8¸6 миллиард¸ 2050 йилга бориб¸ 9¸8 миллиард¸ 2100 га бориб эса¸ 11¸2 миллиардга етади.

21 июнь куни эълон қилинган ҳисоботда ëзилишича¸ ҳар йили ер юзи аҳолиси сони 83 миллионга кўпаймоқда ва ҳатто туғилиш даражасининг пасайиши давом этган тақдирда ҳам¸ аҳоли сонининг ошиб бориши кутилмоқда.

Ҳисоботга кўра¸ Хитой (1¸4 миллиард) ва Ҳиндистон (1¸3 миллиард) келажакда ҳам дунëдаги аҳолиси энг кўп давлат мақомини сақлаб қолади ва ер юзи умумаҳолисининг 19 ва 18 фоизи шу икки давлат ҳиссасига тўғри келади. Айни пайтда¸ БМТ мутахассислари 2024 йилга бориб¸ Ҳиндистон аҳолиси сонининг Хитойдан ошишини тахмин қилмоқда.

БМТ прогнозларидан яна бирига кўра¸ 2050 йилга бориб ер юзи аҳолисининг 20 фоизи Африкадаги етти давлат ҳиссасига тўғри келади.

Бунга тескари равишда¸ аксар Европа давлатларида аҳоли сонининг камайиши давом этиб¸ БМТ тахминича¸ бу камайиш 2025 йилга бориб¸ 15 фоизни ташкил этиши мумкин.