Хитой жанубидаги Сичуан вилоятида узоқ давом этган ёғингарчиликлар сабабли шанба куни рўй берган кўчки оқибатида 140 одам ҳалок бўлди.
Қутқарувчилар тупроқ остида тирик қолганларни қидирмоқда.
Эр-хотин ва уларнинг чақалоғи кўчки остидан қутқариб олинган.
Табиий офат рўй берган Синмо қишлоғида талабалар таътилдан қайтиб келгани сабаб кўп одам бўлган.