Алексей Навальний интернетдаги энг нуфузли шахслар рўйхатига киритилди

Алексей Навальний

АҚШдаги Time журнали Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальнийни интернетдаги энг нуфузли 25 шахсдан бири деб эълон қилди.

Россиядаги Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальнийнинг YouTube каналидаги видеоблоглари интернет фойдаланувчилари орасида кенг шуҳрат қозонган.

Россия ҳокимияти тепасида ўтирганлар орасидаги кенг кўламли порахўрликни фош этувчи YouTubeдаги чиқишлари билан Навальний¸ АҚШ журнали хулосасича¸ оммавий ахборот воситалари давлат назоратига олинган Россиядаги Кремль томонидан ўрнатилган ахборот қамалини ëришга муваффақ бўлган.

YouTubeдаги обуначилари сони бир миллиондан ошган Навальний видеоблоглари йил давомида Россия бўйлаб қатор ҳукуматга қарши намойишлар ўтказилишига туртки бўлди¸ деб ëзди Time.

АҚШ нашри Навальнийни интернетдаги энг нуфузли шахслар рўйхатига киритган айни кунда россиялик мухолифатчи ҳибсда қолмоқда. 12 июнь куни одамларни рухсат берилмаган намойишга чиқишга ундаганликда айбланган Навальний суд томонидан 30 кунлик ҳибсга ҳукм қилинган.

Навальнийдан ташқари Time журнали томонидан интернетдаги энг нуфузли сиëсатчи деб топилган иккинчи сиëсатчи АҚШ президенти Дональд Трамп бўлди.