Украина пойтахтида Mercedes машинасига ўрнатилган бомба портлатилиши оқибатида Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси ходими¸ полковник Максим Шаповал ўлдирилди.
Бу ҳақда хабар тарқатган Мудофаа вазирлиги нобуд бўлган полковник оиласига ҳамдардлик билдирди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Артем Шевченко воқеа юзасидан тергов бораëтгани¸ аммо унинг тафсилотларидан бехабарлигини билдирди:
- Билишимча¸ портлашга оид барча маълумот¸ қурбон Мудофаа вазирлигининг амалдаги полковниги бўлгани учун¸ Украина Бош ҳарбий прокуратураси қўлидадир¸ деди Шевченко.
2014 йил апрелида Украина шарқида Россия томонидан қўллаб-қувватланилаëтган сепаратчилар ва Украина ҳукумат қўшинлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери мамлакатнинг урушга тортилмаган ҳудудларида ҳам турли портлашлар кузатилмоқда.
Хусусан¸ 2016 йил июлида асли беларуслик Россия журналисти Павел Шеремет ҳам машинасига ўрнатилган бомба портлатилиши оқибатида Киевда нобуд бўлган эди.