НАТОга аъзо Европа давлатлари ва Канада жорий йилда мудофаа xаражатларини 4,5 фоизга оширади. Бу ҳақда 28 июнь куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
НАТО бош котибига кўра, ҳозирча 27 аъзо давлатдан фақат Греция, Британия, Польша ва Эстониягина 2016 йилда қабул қилинган қарорни бажармоқда. Мазкур қарорда давлатлар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаага ажратиши шарт экани белгиланган эди.
Столтенберг 2017 йилда НАТО бюджети 280 миллиард долларни ташкил қилганини айтди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 46 миллиард долларга кўпроқдир.
АҚШ президенти Дональд Трамп бир неча марта Европа давлатларини НАТО бюджетидаги улушларини кўпайтиришга чақирган, акс ҳолда Европа Вашингтоннинг мудофаа соҳасидаги қўлловидан маҳрум бўлишини айтган эди.
АҚШнинг бундай талаби қатор давлатлар, жумладан, Германияни ташвишга солган. Бироқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг бу масалада Дональд Трамп позициясини қўллаб-қувватлаган эди.