G20 саммити пайтида норозилик намойишлари ўтказилиши мумкин

Гамбургда хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьер "Катта йигирматалик” (G20) саммити пайтида 8 минг одам иштирок этиши кутилаётган аксилкапиталистик намойиш ўтказилиши тўғрисида маълумотлар олинганини билдирди.

- Намойишчилар сони 8 минг экани таҳмин қилинаяпти. Балки уларнинг барчаси ҳам қандайдир сабаблар туфайли намойшга келмаслиги мумкин. Уларнинг барчаси зўравонликлар уюштириши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан соқит қила олмаймиз, - деди вазир.

Унга кўра, шундан келиб чиққан ҳолда 7-8 июль кунлари Гамбургда ўтадиган "Катта йигирматалик" саммити хавфсизлигини 20 минг полициячи назорат қилади.

Вазир намойшлар тартибсизликларга айланиб кетса, полиция уни тўхтатиб қолиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр эканини айтди.