Гарри Каспаров 12 йиллик танаффусдан сўнг катта шахматга қайтмоқда

Гарри Каспаров.

Гарри Каспаров 12 йиллик танаффусдан сўнг Қўшма Штатларнинг Сент-Луис шаҳрида ўтувчи Grand Chess Tour халқаро шахмат мусобақасида иштирок этишини билдирди. Мазкур мусобақа 2 августдан 12 августгача бўлиб ўтади.

Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони бўлган Гарри Каспаров 2005 йилда ўз карьерасини якунлаганини билдириб, мусобақаларда иштирок этмай келаётган эди.

Каспаров шахматни тарк этганидан сўнг сиёсат билан шуғуллана бошлаган ва Россия президенти Путинга мухолифатда бўлган “Другая Россия” ҳаракатига асос солган.

2013 йилда Каспаров Кремль томонидан қувғин қилинаётганини билдириб, Россияни тарк этган ва Хорватия ватандошлигини қабул қилган эди.