Европа парламенти 6 июль куни Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши юзасидан музокараларни музлатиб қўйиш тўғрисида қарор чиқарди.
Бунга Туркияда Конституция ўзгартирилгани ортидан президент Режаб Тоййип Эрдўғон ваколатларининг кучайтирилгани сабаб қилиб кўрсатилди.
Европа парламенти Эрдўғон ваколатларининг кучайтирилиши демкоратик меъзонларга зид келади, деб ҳисобламоқда.
Туркия ҳукумати ўн йилдан бери Европа Иттифоқига қўшилиш тўғрисидаги музокараларни ўтказиб келади. Туркиянинг Европа ишлари бўйича вазири Ўмер Челик Европараментнинг бу қарорини “қўпол хато” деб баҳолади.
Сўнгги ойларда Европа ва Туркия ўртасидаги муносабатлар совуқлашгани кузатилмоқда.
Европа Итиифоқи Эрдўғонни мухолифатга нисбатан босим ўтказаётганликда ҳамда ҳокимиятнинг барча бутоқларини ўз қўлида мужассам этишга ҳаракат қилаётганликда айблаб келади.