Украина пойтахти Киевда бундан роппа-роса бир йил олдин ўлдириб кетилган журналист Павел Шеремет хотирасига бағишланган акциялар бўлиб ўтмоқда.
“Павелни ким ўлдирди?” деган баннер кўтарилган бу тадбирларда Шереметнинг ҳамкасблари¸ оила аъзолари ва дўстлари¸ шунингдек¸ матбуот эркинлигига бефарқ бўлмаганлар қатнашмоқда.
Акция иштирокчилари Украина хавфсизлик хизмати¸ президент маъмурияти ва Ички ишлар вазирлиги бинолари олдига юриш қилиб¸ журналист қотилларини топиб-жазолашни талаб қилди.
2016 йилнинг 20 июль куни Шеремет ишга кетиш учун ўтирган машинага ўрнатилган бомба Киев марказига портлатилган эди.
Ўтган ҳафта эълон қилган ҳисоботида Журналситларни ҳимоя қилиш қўмитаси¸ Шеремет ўлдирилиши бўйича ўтказилаëтган терговда илгари силжиш йўқлигини танқид қилди.
Беларус¸ Россия ва Украинадаги воқеаларни ëритиб келган Шеремет ўлдирилишининг унинг профессионал фаолияти¸ шунингдек¸ Беларус мухолифати фаоли сифатидаги ҳаракатлари билан боғлиқлиги тахмин этилмоқда.
Россия эса¸ Шеремет ўлими учун Украина ҳукуматини айбламоқда.