Толиблар Афғонистон жануб-шарқидаги яна бир районни ишғол қилди

Толиб жангарилари узоқ давом этган жанглардан сўнг Афғонистон жануб-шарқидаги Пактиа вилоятининг Яни Хел районини ишғол қилди. Покистон сарҳадида жойлашган мазкур туман кенгаши раиси¸ унинг 25 июль тонгида ҳукумат қўшинлари назоратидан толибларга ўтганини маълум қилди.

Маҳаллий расмийларга кўра¸ толиблар губернатор идораси¸ полиция штаби ва поликлиникани ëқиб юборган.

Бу кейинги кунлар ичида Афғонистонда толиблар назоратига ўтган учинчи райондир.

23 июль куни толиблар Тайвара ва шимолий Фарëб вилоятининг Кўҳистон районини ишғол қилди.