Техасдаги сув тошқини оқибатида ўлганлар сони 30 дан ошди

Сув тошқини оқибатида Техасдаги магистрал йўллар дарëга айланди.

31 август кунги маълумотларга кўра¸ АҚШнинг Техас штатига ëпирилган Ҳарви довули ва унинг ортидан бошланган сув тошқини оқибатида ўлганлар сони 33 тага етди.

Айни пайтда¸ штат маркази Ҳюстон шаҳри шимол-шарқида жойлашган кимëвий заводда портлашлар бошлангани хабар қилинмоқда. Совутиш тизими тошқин оқибатида ишдан чиққан заводдаги портлашлар арафасида унга яқин ҳудудда яшовчилар эвакуация қилинди.

Ҳарви кучи заифлашганига қарамай¸ АҚШ миллий довул маркази Ҳюстон атрофи¸ қолаверса Луизиана штати жануб-ғарбида ҳалокатли сув тошқини ҳафта охиригача давом этажагидан огоҳлантирди.