БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси саммити очилади

БМТ Бош Ассамлеяси йиғилиши.

Нью-Йоркда 18 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг саммити ўз ишини бошлайди. Мазкур тадбирда иштирок этиш учун дунё давлатлари лидерлари Нью - Йоркдаги БМТ қароргоҳига йиғилмоқда.

Мазкур Ассамблеяда АҚШ президенти Дональд Трамп, Франция раҳбари Эммануэль Макрон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биринчи марта чиқиш қилади.

Президент Мирзиёевнинг нутқи 19 сентябрь кунига белгиланган. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Мирзиёев сафар доирасида "БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади".

БМТ Бош Ассамблеясининг 12 сентябрда бошланиб 20 сентябрда якунланадиган 72- сессиясида Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель қатнаша олмасликларни билдирган.

Антони Гуттериш ҳам БМТ Бош котиби сифатида биринчи марта Бош Ассамблея йиғилишига раислик қилади.