Озарий суди ҳукуматни танқид қилган журналистни 9 йилга қамади

18 сентябрь куни Озарбайжон шимолидаги Саки шаҳри маҳкамаси журналист Элчин Исмоиллини 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Журналист адвокати томонидан сиëсий суд деб аталган мазкур маҳкамада Исмоилли товламачилик ва мансабни суистеъмол қилишда айбдор деб топилди.

Журналист¸ Маданият ва сайëҳлик департаменти уни ўзидан пул талаб қилганликда айблаганидан сўнг февраль ойида ҳибсга олинган эди.

Қўйилган айбларни рад этган Исмоилли¸ бирор мансабга эга бўлмаган ҳолда¸ ўзига мансабни суистеъмол қилиш айбининг қўйилганини абсурд деб баҳолади.

Ғарб ҳукуматлари ва инсон ҳақлари гуруҳлари Алиев ҳукуматининг ҳокимиятни сақлаб қолиш учун тобора кўпроқ мустақил журналист ва мухолифат фаолларини қамашга ўтганини танқид қилиб келмоқда.

2003 йилда отаси ўлганидан сўнг ҳокимиятни ўз қўлида марказлаштирган Илҳом Алиев бундай танқидларни инобатга олмай келаëтир.