АҚШ ва Исроил ЮНЕСКОдан чиқади

АҚШ ЮНЕСКОдан (БМТнинг фан, маданият ва таълим масалалари бўйича ташкилоти) чиқиш бўйича БМТнинг бу ташкилотини огоҳлантирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилади. Қарор 2018 йил 31 декабридан кучга киради.

Вашингтон ЮНЕСКОда туб ислоҳотлар ўтказилиши лозимлиги билдирди ҳамда ташкилотни “Исроилга нисбатан нохолислик”да айблади. Айни пайтда АҚШ ЮНЕСКОда доимий кузатувчи сифатида ўз ишини давом эттираверишни режалаган.

АҚШ қарори ортидан Исроил ҳам ЮНЕСКОдан чиқишини эълон қилди. Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ўз баёнотида ўз мамлакати “президент Трампнинг ЮНЕСКОдан чиқиш қарорини олқишлаши”ни билдирган.

ЮНЕСКО раҳбари Ирина Бокова Қўшма Штатларнинг бу қарори юзасидан “чуқур таассуф” изҳор қилган. АҚШ 2011 йилдан бу ташкилотни молиялаштирмай қўйган. Бу ЮНЕСКОнинг Фаластин мухториятига доимий аъзо мақомини берганидан кейин содир бўлган.