Россия Бош штаби делегацияси АҚШга қўйилмади

Нью-Йоркдаги БМТ штаб-квартираси биноси.

Россия Бош штаби делегациясига АҚШ визаси берилмади.

Рус генераллари, шу жумладан, мудофаа вазири ўринбосари Андрей Третьяк АҚШнинг ракетага қарши мудофаани кучайтириши масалалари бўйича БМТ штаб-квартирасида Хитой вакиллари билан биргаликда брифингда иштирок этишни режалаган эдилар. Бу ҳақда Нью-Йоркдан Россия Мудофаа вазирлиги халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси раҳбари Александр Емельянов маълум қилган. У БМТ Бош ассамблеясининг қуролсизланиш масалалари билан шуғулланувчи Биринчи қўмитаси теграсида 12 октябрь куни ўтказилган рус-хитой ҳарбийлари учрашувида чиқиш қилган.

Мазкур учрашувда Россия томонидан Мудофаа вазирлигининг бир неча вакили иштирок этган, бироқ Россия Бош штаби делегацияси АҚШга қўйилмаган.