Эронда зилзила қурбонлари сони 400 кишидан ошди

Эрондаги зилзила оқибатлари.

Эрон-Ироқ чегарасида 12 ноябрь куни кечқурун юз берган зилзила қурбонлари сони камида 407 кишига етди. Расмийларга кўра, 6700га яқин одам жароҳатланган.

13 ноябрь куни ҳалок бўлганлар сони 328 нафар экани хабар қилинган эди. Қурбон бўлганларнинг асосий қисми эронликлардир. Ироқда зилзиладан 7 киши ҳалок бўлган, 530 киши жароҳатланган.

Эроннинг зилзила юз берган ҳудудларидан бири Санандай шаҳрида яшовчилардан бири Эркин Европа-Озодлик радиосига мана буларни айтди:

-Уйлар силкиниб, токчалардаги буюмлар ерга қулади. Одамлар шок ҳолатига тушиб қолди, кўпчилик машиналарига ўтириб қочишди. Кўчада одамлар жуда кўп. Кўп улар зарар кўрган, вайрон бўлган , - деди воқеа гувоҳи Саффарий.

АҚШ геология хизмати зилзила маркази Ироқнинг Халабжа шаҳридан 32 километр жануби ғарбда 33,9 километр ер остида бўлганини билдирди. Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 7,3 баллни ташкил этган.