Tesla электрда юрадиган юк машинани тақдим этди

Tesla ширкати автопилот билан электрда юрадиган дунёдаги биринчи юк машинани тақдим этди.

Илон Маскнинг янги ихтироси тақдимоти Калифорнияда бўлди.

Маскнинг айтишича, у яратган юк машина бир марта тўлиқ заряд қилингач 40 тонна юкни 800 километрга элтишга қодир, ёқилғи ҳаражатларини эса икки баравар тежайди.

Машина 2020 йилдан сотувга чиқарилиши кутиляпти.