Грузия собиқ президенти Саакашвили Киевдаги уйида ҳибсга олинди

5 декабрь куни Украина махсус кучлари Михаил Саакашвилини ҳибсга олди.

Сешанба куни Украина махсус хизматлари Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Киевдаги квартираси эшигини бузиб кириб¸ унинг уйида тинтув ўтказди¸ Саакашвилининг ўзини уйнинг 8-қавати томида ҳибсга олди.

Рейдда қатнашган Бош прокуратура вакиллари Саакашвилигига айблов қоғозини бериб¸ унинг қўлига кишан солган. Уй олдида тўпланган Саакашвилининг юзлаб тарафдори у ўтирган машина йўлини тўсиб қўйгани ортидан фаоллар ва махсус кучлар ўртасида тўқнашув юзага чиқди.

Саакашвили тарафдорлари 17 октябрь куни Олий Рада биноси олдига чодир тикиб¸ норозилик тадбирларини бошлади ва шундан сўнг ўтган ой Украина Бош прокурори Юрий Луценко Грузия собиқ президентини давлат тўнтаришини ташкиллаштиришда айблади.

Ҳозиргача қолаëтган бу чодирларда бир неча юз намойишчи яшамоқда. Улар қўяëтган талаблар орасида “Украина президентини импичмент қилиш” қонунини қабул қилиш ҳам бор.

3 декабрь куни Киев марказида “Импичмент марши” бўлиб ўтди ва унда бир неча минг одам қатнашди.

29 ноябрь куни Саакашвили Украина президенти Петр Порошенко Бош прокуратура ва Хавфсизлик хизматига ўзини қамоққа олиб¸ сўнгра Украинадан Грузия¸ Польша ëки Ҳолландияга чиқариб юбориш ҳақида буйруқ берганини билдирган эди.