БМТ Украина шарқида ўқ отишни тўхтатиш келишими мунтазам бузилаётгани оқибатида ҳалок бўлаётганлар сони кўпайиб бораётгани ва “инсон ҳуқуқлари ҳамда гуманитар вазият мураккаблашаётгани”дан ташвиш билдирди.
БМТ Инсон ҳуқуқлари Олий комиссарлигининг 12 декабрда ёйинланган ҳисоботида Россия томонидан қўлланаётган айримачилар ва украин ҳарбийлари ўртасидаги отишмаларда 16 августдан 15 ноябргача 15 одам ҳалок бўлгани ва 72 одам яралангани билдирилди.
Украинада уруш бошланган 2014 йилдан бери тинч аҳоли орасида жами 2 818 одам ҳалок бўлган ва камида 9 минг одам яраланган.
Ҳисоботда айримачилар назоратида бўлган Донбассда одамларнинг бедарак йўқолиши, судсиз жазолаш, қийноқ ва жинсий зўравонлик ҳолатлари қайд этилган.
Ҳисобот муаллифлари Донецк расмийлари ҳуқуқ фаолларига қамоқхоналарда маҳбуслар билан суҳбатлашишни тақиқлаганини ҳам билдирган.