Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олганини ноқонуний деб ҳисобловчи резолюциясига вето қўйди.
Миср томонидан таклиф қилинган мазкур резолюция лойиҳаси Хавфсизлик кенгашида 18 декабрда муҳокама қилинган ва уни Хафсизлика кенгашига аъзо бўлган 15 давлатдан 14таси қўллаб-қувватлаган эди.
АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли резолюцияга вето қўяр экан, мазкур ҳужжатни “Вашингтон учун ҳақорат”, деб атади.
Трамп декабрь ойи бошларида АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини эълон қилган эди. Мазкур қарор халқаро ҳамжамиятнинг кескин танқиди ва норозилигига сабаб бўлган.