БМТ бош котиби Сурияда зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга чорлади

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Сурия ҳудудида Исроил ҳаво ҳужумларини амалга оширгани ортидан мамлакатда зўравонликни зудлик билан тўхтатишга чорлади.

БМТ матбуот котиби 10 февраль куни эълон қилган билдирувда Гутерриш «Сурия бўйлаб авж олаётган хавотирли ҳарбий вазиятни яқиндан кузатаётгани» айтилади.

10 февраль куни Исроил Сурияда Эрон дастаклаётган кучларни ҳужумга тутди.

Исроил армиясига кўра, шанбага ўтар кечаси мамлакат осмонида Эроннинг учувчисиз бошқариладиган учоғи кўринган ва уриб туширилган. Сўнгра Исроил учоқлари Суриядаги Эрон дронларини бошқариш маркази жойлашган ҳарбий базаларга зарбалар берганини айтмоқда.

Натижада, Сурия мудофаа кучлари Исроил учоқларини ўққа тутгани ва бир нечта учоқни уриб туширганини иддао қилмоқда. Бироқ, Исроил бу иддаони тасдиқламади.

Айни пайтда, Исроил Эрон дрони ўз ҳаволарига киргани учун жавоб ўлароқ ҳужум қилганини айтмоқда, аммо, Теҳрон бу иддаони кескин рад этмоқда.