Нетаняҳу Эронни "дунёдаги энг катта таҳдид манбаи" деб танқид қилди

Israeli Prime Minister Benjamin Netanyahu delivers a speech on the third day of the 54th Munich Security Conference (MSC) held at the Bayerischer Hof hotel, in Munich, southern Germany, on February 18, 2018. Global security chiefs and top diplomats atte

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Мюнхендаги хавфсизлик бўйича анжуманда қилган чиқишида Эронни "дунёдаги тинчликка энг катта таҳдид" ,деб атади.

Нетаняҳуга кўра, бу таҳдид манбаи Эрондаги ҳозирги режимдир ва у халқаро ҳамжамиятни бу режимга қарши туришга чақирди.

Шунингдек, Исроил бош вазири 2015 йилда Эрон ядровий дастурини қисқартириш бўйича эришилган келишувни танқид қилиб, бу келишув мамлакатни на ички, на ташқи майдонда ўзгартира олди, деб таъкидлади.

Нетаняҳу Эроннинг ҳозирги раҳбариятини Германия нацистларига қиёслаб, бу режим Исроилни вайрон қилмоқчи, деб қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф эса Нетаняҳунинг Эрон ҳақидаги танқидларига "жавоб беришга арзимайдиган даражада қимматсиз", деб муносабат билдирди.

16 февраль куни Мюнхенда бошланган Хавфсизлик бўйича бу йилги халқаро анжуманда Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ президенти Дональд Трамп иштирок этмаётир. Уларнинг ўрнига Россиядан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, АҚШдан эса Мудофаа вазири Жим Мэттис, хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Макмастер ҳамда Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майк Помпео иштирок этмоқда.