Қирғизистонда мактаб ўқувчилари янги ўқув йилидан ҳафтасига 5 кун ўқийди

Бишкек шаҳридаги мактаблардан бири.

Қирғизистондаги барча мактаблар ҳафтасига 5 кун ўқиш тартибига ўтади. Бу ҳақдаги қонунни президент Сўўрўнбай Жээнбеков имзолагани тўғрисида Азаттиқ радиоси хабар қилди.

Президент имзолаган “Таълим тўғрисида”ги қонунни мамлакат парламенти 10 январда қабул қилган эди. Қонун муаллифлари фикрича, ҳафтасига 5 кун ўқиш тартиби ўқувчилар билим савиясини оширади.

Маълум бўлишича, ҳозирда мамлакатдаги мактабларнинг 80 фоизи тажриба тариқасида ҳафтасига 5 кун ишламоқда. Янги тартиб 1 сентябрдан жорий этилади.