22 февралга ўтар кечаси АҚШнинг Черногория пойтахти Подгорица шаҳрида жойлашган дипломатик миссияси биносига ҳужум қилинди.
Тунда элчихона ҳудудига бомба отган номаълум шахс¸ шундан сўнг ўзини портлатиб юборди.
АҚШ Давлат департаментига кўра¸ воқеада худкуш ҳужумчидан бошқа талофат кўрганлар йўқ.
Маҳаллий полиция аҳолига 22 февраль куни ëпилган элчихона биноси яқинига бормасликни тавсия қилди.
Ҳозирда терговчилар ҳужумчи шахси ва ҳужум мотивларини аниқлашга уринмоқда.