АҚШ Мудофаа вазири Кобулга келди

АҚШ Мудофаа вазири генерал Жим Маттис 13 март куни Кобулда.

13 март куни олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Афғонистонга келган АҚШ Мудофаа вазири Жим Маттис¸ айтилишича¸ Толибон ҳаракатини Кобул ҳукумати билан тинчлик музокараларига жалб этиш эҳтимолини ўрганмоқда.

Афғонистондаги боши берк кўчага кирган тинчлик музокараларида амалий натижага эришиш учун¸ генерал Маттиснинг айтишича¸ Толибон билан сиëсий келишувга эришиш лозим.

Пентагон раҳбари¸ 16 йиллик урушга барҳам бериш мақсадида АҚШ томони Толибон ҳаракати ичидаги айрим унсурларда сиëсий музокараларга қизиқиш аломатларини кўраëтганини билдирди.

Айни пайтда АҚШ расмийси¸ ким билан музокара қилишни Афғонистон ҳукумати ҳал қилишини ҳам қўшиб ўтди:

- Бу ишларнинг барчасидан мақсад муросага эришишдир. Ҳарбий эмас¸ сиëсий муроса. Ғалаба айнан сиëсий муросага эришиш бўлади¸ деди Пентагон раҳбари 13 март куни Кобулда қилган чиқишида.

Унга кўра¸ кейинги бир неча ой давомида Толибон таркибидаги кичик гуруҳлар сўзлашувларга майли борлигини кўрсатган.