Самарқандда 12 яшар ўқувчини мактаб дарвозаси босиб қолиб ўлди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Самарқанд шаҳридаги 71-умумтаълим мактабнинг 6-синф ўқувчиси Жонибек Ҳамроқулов 4 май куни мактаб ҳудудида вафот этди. Яқинларининг иддао қилишича​, Жонибек мактаб ҳовлисининг орқа томонига маҳаллий тадбиркор омонат ўрнатган темир дарвозанинг босиб қолиши оқибатида нобуд бўлган. Мактаб директори мактабнинг орқа томонидаги ҳудуд тадбиркорга берилгани ҳақидаги иддаоларни қисман тасдиқлади.