Қирғизистон президенти Сочида Россия президенти билан Бишкек-Москва ҳамкорлигини муҳокама қилди

Россия. Сочи. 2018, 14 май.

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 14 май куни Cочида Евроосиё олий иқтисодий кенгаши йиғилиши доирасида Россия президенти Владимир Путин билан урашди.

Қирғизистон президенти маъмуриятига кўра, учрашувда Бишкек-Москва ҳамкорлиги, ЕОИИ доирасида ҳамкорликдаги лоийҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Владимир Путин ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилиш учун имконият борлигини белгилаб ўтган. Россия президенти, икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ўсиб бораётганини, Қирғизитон-Россия ривожланиш жамғармаси фолиятини таъкидлаб ўтган.

Учрашув чоғида Сўўрўнбай Жээнбеков Владимир Путинни президент лавозимига киришгани билан қутлаган.

Қирғизистон президенти Сочига 14 май куни борган.