Юлия Скрипаль келажакда Россияга қайтишига умид билдирди

Юлия Скрипаль.

Юлия Скрипаль “узоқ келажакда” Россияга қайтишига умид қилади. Бу ҳақда у Reuters агентлиги тақдим этган видеомурожаатда баён қилган.

Бу Юлиянинг отаси Сергей Скрипаль билан бирга Британиянинг Солсбери шаҳрида асабни фалажловчи модда билан заҳарланиши ортидан касалхонага тушиб қолганидан кейин омма олдидаги биринчи баёнотидир.

Юлия ўткир заҳарланишдан кейинги тикланиш жараёни “узоқ ва жуда оғриқли” ўтаётганини айтди. Қиз ўзи ва отаси тузала бошлаганини “катта муваффақият”, дея баҳолади. Юлия ҳеч қачон ўз номидан ва отасининг номидан баёнот бермаслигини ҳамда ҳеч қачон Россия элчихонасининг ёрдамидан фойдаланмаслигини ҳам таъкидлади.

Сергей Скрипаль ва қизи Юлия 4 март куни Солсберида ҳушсиз ҳолда топилган эди. Иккаласи узоқ вақт кома ҳолатида бўлишди, тузала бошлашгач, улар касалхонадан чиқарилди. Сергей ва Юлия Скрипалнинг ҳозирги истиқоматгоҳи маълум эмас.

Британия расмийлари Скрипаллар совет олимлари томонидан ишлаб чиқилган асабни фалажловчи “Новичок” моддаси билан заҳарланганини таъкидламоқда. Бирлашган Қироллик маъсус хизматларининг маълумотларига қараганда, заҳар Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган. Москва бу иддаони рад этиб келади.