Шимолий Кореянинг олий даражали мулозими сўнгги 18 йилда биринчи марта АҚШга келмоқда

Шимолий Корея давлат раисининг ўринбосари Ким Янг Чол.

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг олий даражадаги раҳбарларидан бири Нью-Йоркка музокаралар ўтказиш учун келаётгани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади. Мазкур музокараларда Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг бўлажак учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилади.

Трамп 29 май куни Твиттер саҳифасида АҚШ музокаралар учун “жуда аъло даражадаги командани тайёрлади”, деб билдирди.

Трампнинг билдиришича, музокара Шимолий Корея давлат раисининг ўринбосари Ким Янг Чол билан ўтказилади. Музокаралар 30 майда бошланиши кутилмоқда.

Ким Янг Чол 2000 йилдан бери АҚШга келган энг олий мартабали Шимолий Корея расмийси бўлади.

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.