Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази Чимкентдан Туркистонга кўчирилади

Жанубий Қозоғистон вилоят кенгаши йиғилиши.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази Чимкентдан Туркистон шаҳрига кўчирилади. Бу борада Жанубий Қозоғистон вилоят кенгаши 5 июнь куни қарор қабул қилди. Қарор тасдилаш учун ҳукуматга тақдим этилди.

Қарорда ҳукуматдан Чимкентга республика аҳамиятига эга шаҳар мақомини бериш илтимос қилинган.

Озодлик радиоси қозоқ хизматининг билдиришича, вилоят марказини кўчиришдан мақсад 160 мингга яқин аҳоли яшайдиган Туркистон шаҳрини иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришдир.

Туркистон шаҳрида мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳлари, жумладан, Ҳожа Аҳмад Яссавийнинг мақбараси мавжуд.

Бир миллионга яқин аҳоли яшайдиган Чимкентга республика аҳамиятига эга шаҳар мақоми берилса, у Қозоғистонда Остона ва Олмаотадан кейин мазкур мақомга эга бўлган учинчи шаҳар бўлади.