Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат мутассаддиси Федерика Могерини 12 июнда Страсбургда Европа парламентида қилган чиқишида Россия Грузиянинг айримачи ҳудудларини мустақил давлат сифатида тан олганини унутганимиз йўқ, деб билдирди.
-Биз ҳозиргача Россия Грузиянинг сепаратчи ҳудудларини тан олганини қоралаймиз. Яқинда Сурия ҳам Абхазия ва Жанубий Осетия билан дипломатик муносабатлар ўрнатишини билдирди. Халқаро ҳамжамият бу қарорни зудликда қоралади. Бу халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилишидир ва зиддиятни бартараф этмайди, балки чуқурлаштиради,-деди Могерини.
2008 йилги 5 кунлик урушдан сўнг Грузия Россия билан дипломатик алоқаларни узган эди. Москва Грузиянинг айримачи ҳудудлари Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олган.
Сурия Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлат сифатида тан олишини билдиргани ортидани Грузия Сурия билан дипломатик алоқаларини узишини эълон қилган.