Афғонистонда президент томонидан бир томонлама эълон қилинган ўт отишни тўхтатиш режими кучга кирган биринчи куниёқ қатор ҳужумлар оқибатида камида 27 одам ҳалок бўлди.
Фарёб вилоятида жанггарилар 8 одамни ўлдирган. Сарипул вилоятида эса хафсизлик хизматининг камида 14 ходими ўлдирилган, 25 одам яраланган. Ғазни вилоятидаги отишмада хавфсизлик кучларининг 5 нафар аскари ҳалок бўлди, 26 одам яраланди.
Ҳукумат ҳужумларда Толибонни айбламоқда. Бироқ толиблар ёки бошқа бирор гуруҳ ҳозирча ҳужумлар учун маъсулиятни зиммасига олмади.
Президент Ашраф Ғани Рамазон ҳайити арафасида 12 июндан 20 июнгача ўт отишни тўхтатиш тўғрисида бир томонлама қарор қабул қилган эди. Толибон бу режимга фақат Рамазон ҳайитида уч кун амал қилишини билдирган.