Тожикистонда сўғдлик аёл тўрт эгизакли бўлди

Тожикистонда туғилган эгизаклар.

Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров туманида яшовчи 35 ёшли Назокат Ходибоева тўрт нафар эгизак фарзандни дунёга келтирди. Чақалоқлар Хўжанддаги вилоят туғруқхонасида 13 июнь куни тунда дунёга келди.

Туғруқхонанинг 14 июнь куни маълум қилишича, эгизакларнинг уч нафари ўғил бола, бир нафари қиз бола. Ўғил болалар 2,3 кг оғирлигида, қиз эса – 1,7 кг оғирлигида туғилди.

"Чақалоқлар ҳомиладорликнинг 35-ҳафтасида, белгиланган муддатдан сал олдинроқ туғилди. Бироқ, шунга қарамай, уларнинг саломатлиги қониқарли, чақалоқлар шифокорлар назоратида вакуумда ушлаб турилибди", - деди туғруқхона шифокорларидан бири.

13 июнь, чоршанба куни она ва болаларни Бобожон Ғофуров тумани вакиллари бориб кўришди. Вакиллар уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ишонтиришди.

Тўрт нафар эгизакнинг онаси Назокат Ходибоева фаррош бўлиб ишларди, эри эса тез тиббий ёрдам машинасининг ҳайдовчиси эди. Уларнинг тўрт нафар фарзанди бўлиб, энг каттаси 15 ёшда.

Бундан аввал, 14 май куни тожикистонлик талабалар оиласида тўрт эгизак - уч қиз ва бир ўғил дунёга келган эди.

Тожикистон расмийлари 26 май куни мамлакат аҳолиси 9 миллион кишига етгани борасида баёнот берди. Туғилиш бўйича Тожикистон собиқ совет республикалари орасида етакчилик қилиб келади. Расмий статистик маълумотларга кўра, ҳар йили мамлакат аҳолиси 2,2 фоизга ёки 200 минг кишига кўпаяди.