Тожикистон Ўзбекистон орқали Афғонистонга электр энергияси сота бошлади

Тожикистон Ӯзбекистонинг Сурхондарё вилояти орқали Афғонистонга электр қуввати етказишини бошлади. Бу ҳақда “Барқи тожик” давлат ширкати маълум қилди.

Маълум бўлишича, ширкат раиси Мирзо Исмоилзода июлда Тошкентга иш сафари билан борган ва бу борада Ӯзбекистон томони билан битим имзоланган.

Олдин Тожикистондаги “Сангтӯда” ГЭСидан шимолий Афғонистондаги Қундуз ва Бағлон вилоятларига элект қуввати етказиларди.

Аммо охирги бир йил ичида Толибон ҳаракати Тожикистондан Афғонистонга борадиган электр линиясини бир неча бора бузиб ташлаганди.

Мазкур электр линияси хавфли ва жанглар майдонида жойлашгани ва тез-тез бузилиб ташланиши сабабли Тожикистон ҳукумати Афғонистонга хавфсиз минтақадан электр қуввати етказишга қарор қилган.

“Барқи тожик” ширкатининг маълумотига биноан, аллақачон Ӯзбекистон ҳудуди орқали Тожикистондан Афғонистонга 140 миллион киловатт миқдорида электр қуввати етказилган.

Ӯтган ҳафта Тожикистон парламенти қуйи палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров Афғонистон ижроия ҳукумати раиси Абдулло Абдулло билан мулоқотда жорий йилда Тожикистон қӯшни Афғонистонга 1,5 миллиард киловатт электр қуввати етказишга қодир эканлигини айтган эди.-