Испанияда пичоқ билан қуролланган шахс полицияга ҳужум қилди

Иллюстратив сурат.

Испаниянинг мухтор Каталония минтақасидаги Корнелья-де-Льобрегат шаҳридаги полиция бўлимига пичоқ билан ҳужум қилган шахс отиб ўлдирлиди. Бу ҳақда полиция катта комиссари Рафаэль Комес маълум қилди.

-Бу одам полиция бўлимига кимнидир ўлдириш мақсадида келгани аниқ. Унинг қўлида каттагина пичоқ бор эди. Ҳужумчи полиция офицерига ташланганида, бизнинг ходимимиз чаққонлик қилиб, ҳужумчини отиб ўлдирди,-деди Комес.

Расмий маълумотларда айтилишича, бу воқеа якшанбадан душанбага ўтар кечаси содир бўлган. Полиция ходимларидан ҳеч кимга зиён етамаган.

Испан матбуотининг билдиришича, ҳужумчи Жазоирлик бўлган. Полиция бу воқеани террор ҳаракати сифатида баҳоламоқда. Полицияга кўра, ҳужумчи "Аллоҳу Акбар", деб ҳайқирган.