Индонезия пойтахти Жакартада ўтаётган Осиё ўйинлари пайтида юз берган секс жанжал ортидан Япония баскетбол командасининг тўрт ўйинчиси мусобақалардан четлаштирилди.
Юя Нагайоси, Такуя Хасимото, Кейта Имамуро и Такума Сато Жакартада фохишалар хизматидан фойдаланганликда айбланмоқда. Расмий маълумотга кўра, улар фоҳишалар хизмат кўрсатадиган барга Япония миллий терма жамоаси кийимида борган ва у ерни тўртта аёл ҳамроҳлигида тарк этган.
Япон спортчилари терма жамоа таркибидан ҳам чиқарилган. Расмийларга кўра, улар спортчининг аҳлоқ кодексини бузган.
Қувайтлик сиёсатчи ва Осиё Олимпия кенгаши президенти Аҳмад аль Фахд ал Сабаҳ 20 августда Жакартада ўтган матбуот анжуманида бу воқеани шарҳлар экан:
-Спортчилар ҳар доим жамият учун ўрнак бўлиши керак, чунки жамиятда спортчилар ортидан эргашадиган, уларга тақлид қиладиган катта бир қатлам бор. Ўйлайманки, бу воқеа нафақат мана шу тўрт спортичга , балки барча делегацияларга дарс бўлди, -деб айтди.
XVIII Осиё ўйинларига Индонезия пойтахти Жакарта ҳамда Суматра оролидаги йирик шаҳарлардан бири Палембанг мезбонлик қилмоқда.
18 августдан 2 сентябргача давом этадиган ўйинларда 45 мамлакатдан жами 9 704 нафар спортчи 42 та спорт тури бўйича 476 та медал учун курашади.