Тожкистоннинг Сўғд вилоят суди журналист Xайрулло Мирсаидовни 22 август куни суд залидан озод қилди. Вилоят суди журналист ишини апелляция тартибида кўриб чиқиш жараёнида мана шундай қарор қабул қилди.
Xайрулла Мирсаидовни 12 йил озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги биринчи суд инстанциясининг ҳукми бекор қилинди. Журналистга 80 минг сомоний (8,5 минг доллар) жарима тўлаш ва жамоат ишларига жалб қилиш жазоси қўлланилди.
Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда Тожикистон ҳукуматидан Мирсаидовни қамоқдан озод қилиш талаби билан акция ўтказилаётган эди.
Мирсаидов Хўжанд шаҳрида 2017 йилнинг декабрида қўлга олинганди. Расмийлар унга давлат мулкини ўзлаштириш, ҳужжатларни сохталаштириш, милицияга ёлғон ҳисобот бериш ва этник ва диний нафрат қўзғатиш айбловларини қўйган эди.
Журналист унга қўйилган айбловларга ҳукумат коррупцияси ҳақидаги мақолалари туртки бўлганини айтиб, уларга иқрор бўлмади.
Халқаро ташкилотлар расмий Душанбени журналистни зудликда қамоқдан чиқаришга чақириб келаётган эди.