Россия ва Туркия президентлари Сочида 17 сентябрда ўтган учрашувда Суриянинг Идлиб виляотида ҳарбий амалиёт ўтказиш қароридан воз кечди.
Бундан аввал АҚШ, Туркия, Европа Иттифоқи ва БМТнинг гуманитар бўҳрон юзага келиши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантиришларига қарамай, мухолифатнинг сўнгги таянчи бўлган Идлибга қилинган дастлабки ҳужумларда Россия учоқлари Сурия ҳарбийлари билан ҳамкорликда иштирок этган эди.
Владимир Путин ва Режаб Тоййип Эрдўғон Идлиб вилоятида ҳукумат ва мухолифат қуролли кучларини бир-биридан ажратиб турувчи демилитация қилинган буфер зонани ташкил этиш тўғрисида келишиб олди.
17 сентябрда Сочида ўтган учрашувда, президент Путин 15 октябргача кенглиги 15-25 километр бўлган буфер зона ташкил этилишини айтди.
Уч соат давом этган музокаралардан сўнг Путин Эрдўғон билан буфер зонаниниг ташкил этилиши Идлибдан мухолифат кучларининг, жумладан, Ал Нусра жабҳасининг олиб чиқиб кетилишига туртки бўлиши тўғрисида бир фикрга келган.
-Мен ва жаноб президент ўта муҳим ва конструктив музокараларни ўтказдик. Бу жорий йилдаги тўртинчи музокарамиз бўлди,-деди Путин.
Икки давлат президентлари демилитация ҳудудидан оғир ҳарбий техникани олиб чиқиб кетиш ва бу ерни ҳамкорликда назорат қилиш масаласида ҳам келишиб олди.