Тожикистонда “ўқитувчи томонидан ИД сафларига ёлланган” ўқувчилар ушланди

Ушланган вақтда вояга етмаган, 16 ва 17 ёшларда бўлган тўрт нафар тожик ўсмири, ўқитувчисининг таъсирида Афғонистонга бориб “Ислом давлати” сафларига қўшилмоқчи бўлгани маълум бўлди.

Шу йилнинг 13 июль куни Гиёҳванд моддаларга қарши кураш идорасининг ходимлари “тўрттовлон”ни - пойтахтда яшовчи Сафармуҳаммад Абдуназарзода, Мустафо Қурбонов, Хожимуҳаммад Файзуллоев ва Рудаки туманида яшовчи Муҳаммада Набизодаларни Афғонистон чегарасидан 5 километр узоқликда бўлган Шамсиддин Шохин туманида ушлади.

Икки манба – куч ишлатиш тузилмаси ва таълим соҳасидаги манбалар – тўрт нафар ўсмирнинг қўлга олинганлигини тасдиқлади. Таълим бошқармасидаги манбанинг хабар қилишича, йигитлар ўзлари дарс оладиган инглиз тили ўқитувчиларининг таъсир доирасига тушиб қолган. 27 ёшли ўқитувчи ҳам ушланди.

Манба ўқитувчи ҳақида айрим маълумотларни берди: Душанбеда туғилган,2012 йилда Тожикистон Тиллар институтини инглиз тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган, сўнг қисқа курсларда инглиз тилидан сабоқ берган. Тегишли идоралар ўқитувчи қачон ва қандай қилиб ИД ёлланувчилари таъсирига тушиб қолганлигини ўрганмоқда.

Уч нафар йигит таҳсил олган Душанбедаги мактаблардан бирининг директори Сабзагул Саидованинг 19 сентябрь куни айтишича, ҳибсга олинган вақтда болалар мактаб ўқувчиси эмас эдилар, улар қўлларига мактабни тамомлаганликлари тўғрисида аттестатларни олишган эди.

"Ярим йил мобайнида болалар Х режасига тайёргарлик кўришган. Панж томонида улар Тожикистон фуқороси бўлмиш Абу Обид билан алоқа ўрнатишган, айнан у чегара яқинигача бориб НЎПни суратга олишни топширган. Болалар буйруқни бажаришган ва суратни унга юборишган. Шундан кейин Абу Обид болалар Афғонистонга ўтиш ниятида эканлигига ишонган ва кутиб туришни буюрган. Орадан кўп ўтмай у алоқага чиқди ва болалар чегарадан ўтиши лозимлигини айтди. Айни ўша вақтда «тўрттовлон» қўлга олинди ", - дейди манба.

Кейинчалик терговчилар тўрттовлоннинг ҳаммаси ўзларининг режаларига ким рози бўлишини аниқлаш мақсадида 9 кишидан иборат тенгдошларига жиҳод ҳақида мунтазам равишда гапириб келганлигини аниқладилар