Арманистон Бош вазири парламентни тарқатиш учун истеъфога чиқади

Арманистон Бош вазири Николь Пашинян.

16 октябрь куни Арманистон Бош вазири Николь Пашинян парламентни тарқатиш ва муддатидан аввал сайловлар ўтказиш учун ўз истеъфосини эълон қилади.

Пашиняннинг ўзи француз матбуотига билдирган бу эҳтимолни 15 октябрь куни Бош вазир матбуот котиби тасдиқлади.

Ўтган ой пойтахт Ереван ҳокимлигига ўтказилган сайловларда ўз партияси мутлақ кўпчилик овоз билан ғалаба қозонгани ортидан Пашинян муддатидан аввал сайловлар ўтказиш жараëнини бошлашга қарор қилди.

Арманистон парламентида ҳамон Пашинян мухолифлари кўпчиликни ташкил этади.

Собиқ мухолифатчи депутат Пашинян тарафдорлари ўтган йилнинг май ойида бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишларидан сўнг Арманистон Республикачилар партияси етакчиси Серж Саркисян истеъфога кетишга мажбур бўлган эди.

16 октябрь кунги ҳукумат мажлисида Пашинян¸ Арманистоннинг янги тарихий даврга кираëтгани ва ўтган баҳорда бошланган тинч бахмал инқилобини ниҳоясига етказиш пайти келганини билдирди.

Арманистон конституциясига мувофиқ¸ Бош вазир истеъфога чиқиб¸ депутатлар икки ҳафта ичида унинг ўрнига бошқа шахсни сайлай олмаса¸ парламент тарқатилиб¸ муддатидан аввал сайловлар ўтказилиши лозим.