АҚШ хорижий ташвиқотга қарши курашни кучайтиради

Қўшма Штатлар хорижий ташвиқотга қарши кураш учун 40 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати вакили Роберт Палладино маълум қилди.

Пуллар Глобал ҳамкорлик маркази ҳисобига тушди. Муассаса Россия, Эрон ва Хитой каби мамлакатлардан бўладиган ахборот хуружидан ҳимояланиш чораларини кўришга масъул бўлади.

Бу ерда гап ёлғон маълумотларни аниқлаш, хорижий аудиторияни таҳлил қилиш технологиялари, шунингдек ёлғон маълумотларни фош қилиш учун маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ноҳукумат ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантириш ҳақида бормоқда.

Глобал ҳамкорлик маркази Барак Обама маъмурияти даврида ташкил этилган бўлиб, у АҚШ Давлат департаменти тузилмасига киради. Даставвал Марказ кўп мамлакатларда фаолияти тақиқланган“Ислом давлати” террор гуруҳи ташвиқотига қарши кураш билан шуғулланган. 2017 йил бошидан идора ваколатлари Россияга нисбатан ҳам қўлланила бошланди.

АҚШда Россиянинг президентлик сайловларига муҳтамал аралашуви юзасидан суриштирув олиб борилмоқда. 2017 йилнинг август ойи бошларида АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер 2016 йилги сайловларда “Россия изи”ни текшириш учун суд маслаҳатчилари ҳайъатини тўплади. Москва ўзининг бошқа давлатлардаги сайлов жараёнларига аралашганини қатъиян рад қилиб келади.