Афғон муллаларининг Кобулдаги йиғинига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 40 одам ўлди

Ҳужум¸ афғон уламолари мавлудни нишонлаш учун тўпланган пайтда уюштирилди.

Афғонистонлик муллаларнинг 20 ноябрь куни пойтахт Кобулда уюштирган тадбири пайтида қилинган худкушлик ҳужуми оқибатида камида 40 одам ўлди¸ 60 дан ошиғи жароҳатланди.

Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар тарқатди.

Айтилишича¸ ҳужум уламолар катта тўйхонага Муҳаммад пайғамбар туғилган кунни нишонлаш учун тўпланган пайтда уюштирилган - худкуш шахс ўзини зал ўртасида портлатиб юборган.

Ҳозирча қонли ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олмади.

2014 йили НАТО жанговар кучлари мамлакатни тарк этганидан бери Афғонистон Толибон ва ИШИД жангарилари ҳужумларига нишон бўлиб келмоқда.

Афғонистон уламолар кенгаши худкушлик ҳужумларини исломга кўра ҳаром деб фатво чиқарганига қарамай¸ бундай ҳужумлар давом этмоқда.