"Локомотив" учинчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлди

26 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 31-тури доирасида ўтказилган учрашувда «Локомотив» «Пахтакор» жамоасини 3:2 ҳисобида ютиб, чемпионликни муддатидан аввал қўлга киритди.

Ўз майдонида ўтказилган ўйиндан сўнг «Локомотив» жамоаси 43 очко жамғариб, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида чемпион бўлди ва ўз тарихида кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. 2016, 2017 йилларда ҳам Ўзбекистон чемпионати бош соврини айнан "Локомотив"га берилган.

«Локомотив» жамоасини тақдирлаш маросимида ЎФА раҳбари Ачилбой Раматов иштирок этди.