Европа суди қарори: Озарбайжон ҳукумати журналист Исмоиловага $18300 жарима тўлаши лозим

Ҳадича Исмоилова

Европа Инсон ҳуқуқлари суди журналист Ҳадича Исмоиловага қарши олиб борилган иғво кампанияси учун Озарбайжон ҳукумати 18300 доллар жарима тўлаши кераклиги тўғрисида қарор чиқарди.

Суднинг 10 январь кунги қарорида Озарбайжон ҳукумати кампания ортида турганини расман исботлаб бўлмаганини, аммо мамлакат Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенцияси бўйича ўз бўйнига олган мажбуриятларини бажармагани айтилади. Суд Озарбайжонни Исмоиловага чеккан азоблари учун 15000 евро, суд харажатларини қоплаш учун қўшимча 1750 евро тўлашни буюрди.

Президент Илҳом Алиев ҳукуматидаги порахўрликни фош қилиш билан шуғулланиб келган Исмоиловага 2012 йилда ўз фаолиятини тўхтатмаса, уни омма олдида шарманда қилиш таҳдидини ўз ичига олган мактуб юборилган. Мактубда Исмоилованинг квартирасида ўша пайтдаги йигити билан яқинлик қилаётгани акс этган видеодан олинган суратлар тиркалган.

Озодлик радиосининг собиқ мухбири Исмоилова коррупцияни фош қилишга қаратилган курашини тўхтатишдан бош тортиб, унга қарши иғво кампаниясини бошлашганини жамоатчиликка маълум қилди. Бунинг ортидан Исмоилованинг рухсатисиз ёзиб олинган видео Интернетда ёйинланди.