АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотининг тафсилотларини жамоатчиликдан яширганини инкор қилди.
The Washington Post газетаси амалдаги ва собиқ расмийларга таянган ҳоолда Трамп 2017 йилда Гамбургда Путин билан мулоқот қилганидан сўнг таржимонидан учрашувга оид барча ёзувларни олиб қўйганини ва унга мулоқот тафсилотлари ҳақида ҳеч кимга гапирмасликка кўрсатма бергани ҳақида ёзиб чиққан эди.
12 январь куни Fox News телеканалига бу мақола юзасидан фикр билдирган Трамп, газета тарқатган маълумотларни тан олмади.
АҚШда Трампнинг 2016 йилда президент бўлгунига қадар Россия билан алоқалари айни пайтда Вашингтонда тергов қилинмоқда.