Исроил якшанба куни Суриядаги Эрон ҳарбий манзилларига ҳаводан зарбалар берди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 13 январда ўтган ҳукумат мажлисида маълум қилди.
-Сўнгги 36 соат ичида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Дамашқ халқаро аэропортидаги Эрон қурол омборхоналарига зарба берди. Бу ҳужумлар биз Эроннинг Суриядаги ҳозирлигига қарши курашда собит эканимизни исботлайди,-деди Нетаняҳу.
Бош вазир телевидение орқали қилаётган чиқишларида Исроил Эроннинг Суриядаги ҳарбий қудратини жиловлашга муваффақ бўлгани ҳақида гапириб келади.
Исроил Эроннинг Суриядаги ҳарбий ҳозирлигини ўзи учун таҳдид деб билади.
Эрон Россия билан бирга Сурия президенти Башар Ассаднинг яқин ҳарбий иттифоқчиси ҳисобланади.